16:10 / 18.06.2017
4 661

Россиянинг «Сбербанк»и нақд пулларни тезда манзилга етказувчи ўзиучар самолётни кашф қилишди

Россиянинг «Сбербанк»и нақд пулларни тезда манзилга етказувчи ўзиучар самолётни кашф қилишди
Дрон синовлардан муваффақиятли ўтди. У касса марказидан инкассаторлар машинасигача бўлган масофага нақд пулларни катта тезликда етказиши билан барчани ҳайратга солди. Масофа жами 10 километрдан иборат эди. Дрон бу масофани соатига 180 км тезликда қандайдир сонияларда босиб ўта олди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда кейинги йилларда инкассаторларга ҳужум қилиш ва пулларни ўғирлаб қочиш жиноятлари кўпайгандан кўпайган. Инкассаторларни қўриқлаётган қўриқчилардан тортиб, полициячиларгача бу жиноятларни сира камайтира олишмаяпти.

Дрон, яъни, ўзиучар самолёт худди ўша жиноятчилардан давлат пулини асраш мақсадларида ишлаб чиқарилган. Унинг афзаллик жиҳатларидан бири шундаки, самолётга махсус бўёқлар қуйилган контейнер ҳам жойлаштирилган. Башарти жиноятчилар самолётга ҳужум уюштирса-ю, тутиб олишса, автомат тарзда ўша бўёқлар пулларни яроқсиз ҳолатга келтиради.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россиянинг «Сбербанк»и нақд пулларни тезда манзилга етказувчи ўзиучар самолётни кашф қилишди