Google’нинг ҳайдовчисиз автомобили биринчи ЙТҲга учради

  • Технология
  • 17-07-2015, 16:26
  • 1 242
  • Google’нинг ҳайдовчисиз автомобили биринчи ЙТҲга учради

    Google компанияси томонидан ишлаб чиқилган автоматик бошқариладиган машина прототипи биринчи марта йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

    Воқеа Калифорниянинг Маунтин-Вью шаҳрида жойлашди. Компания штаб-квартираси шу шаҳарда жойлашган. 1 июль куни автоматик бошқарувга эга Lexus машинаси ҳалокатга учради. Унинг ичида бўлган Google’нинг уч ходими шифокорларга мурожаат қилди. Тўқнашувда қолган иккинчи машина ҳайдовчиси ҳам жароҳат олди.
    Компания маълумотларига қараганда, бу 6 йил ва 3 млн км босиб ўтилган умумий йўл давомида содир бўлган 14-ЙТҲдир.

    Айни пайтда шаҳар кўчаларида 20та шундай автомобиль юрибди. Улар машиналар оқими ичида манёвр қилиш ишланмаларида қатнашмоқда.