Хитойнинг CHJ Automotive ёш компанияси йигитлари 2018 йилдан кеч бўлмаган муддатда сотувга чиқадиган иккита электр автомобиль моделини яратиш устида ишлашмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.
Стартап раҳбари Кевин Шеннинг айтишича, бўлғусида CHJ Automotive моделлар қатори янада ошади, бироқ ҳозирча компания жамоасининг барча саъй-ҳаракатлари иккита лойиҳа: гибрид йўлтанламас ва ўта ихчам шаҳар машинасини яратишга қаратилган. Компания ихчам шаҳар машинасига катта ишонч билдирмоқда: у 7800 долларлик нарх билан алмаштирилувчи аккумуляторларга эгалиги, тез қувватланиши ва хизмат кўрсатилиши арзонлиги билан мақтана олади.
Автомобилнинг узунлиги 2,5 метр, кузови эни эса бир метрдан сал каттароқ бўлади. Машина комплектида иккита алмаштирилувчи аккумулятор бўлади, шунинг учун узоқ сафарларга икки аккумуляторни қувватлаб, иккинчисини захира сифатида юкхонага олиб қўйиш мумкин. Бу жуда ажойиб ғоя бўлиб, машина эгаларида батареяларни тезда алмаштира олиш имконияти бўлади. Машина бортида модификациялашган Android операцион тизими ўрнатилган бўлиб, у ёрдамида автомобиль ҳолатини кузатиш ва унинг тизимларини бошқариш мумкин бўлади.
Кевин Шен фақатгина Хитой бозори билан чекланиб қолмай, машиналарни хорижда ҳам сотмоқчи. Унинг айтишича, компания европалик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Ҳозирча компания моделларининг ишчи прототипларини кўрсатмаяпти, бироқ CHJ рассомлари интервью учун моделларнинг бир нечта суратларини тақдим қилишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда