"ВКонтакте" Instagram билан рақобатлашувчи Snapster иловасини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"ВКонтакте" Instagram билан рақобатлашувчи Snapster иловасини тақдим этди

Технология 20-07-2015, 00:56 1 000
"ВКонтакте" Instagram билан рақобатлашувчи Snapster иловасини тақдим этди

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ўзининг Snapster номли фотоиловасини тақдим этди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Илова ўзи автоматик тарзда ўчиб кетадиган суратларни шахсий хабарларга юбориш имкони мавжуд бўлган фоторедактордан иборат. Бундан ташқари, Snapster суратларни “ВКонтакте”, твиттер, фейсбук ҳамда инстаграмга юбориш имконини беради.

Илова “ВКонтакте”даги аккаунт билан синхронлашади ҳамда фойдаланувчи дўстларининг янги суратларни кўриш имконини беради. Snapster’да босилган “Like” ижтимоий тармоқда ҳам кўринади.

Snapster Android ҳамда iOS смартфонлари учун мавжуд. Илова инглиз ҳамда рус тилларида ишлайди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.