Сешанба куни "Роснефть" компьютерларига йўналтирилган Petya шифрли вируси бутун дунё мамлакатлари компьютерларига зиён етказди. Бу ҳақида "Касперский лабараторияси" халқаро тадқиқот бўлими раҳбари Костин Райю ўзининг Twitter'даги аккаунтида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 18 июнида пайдо бўлган вируснинг янги версиясида Microsoft'нинг рақамли сохта имзоси бор.
InfoWatch бош директори Наталья Касперскаянинг "ТАСС"га маълум қилишича, шифрли вируснинг ўзи пайдо бўлганига бир йилдан ошган. У асосан фишинг хабарлар орқали тарқалади.
Касперскаянинг айтишича, Petya вирусининг биринчи варианти администраторни талаб қилган. Агар администратор ҳуқуқи берилмаса, у кучсиз бўлган. Шу боис у администратор ҳуқуқига эга бошқа бир товламачи Misha вируси билан бирлашган.
Group-IB'нинг дастлабки маълумотларига кўра, вирус Россия ва Украинадаги 80 га яқин ташкилотнинг компьютерларига ҳужум қилган. Petya вируси компьютерларни блоклайди ва операцион тизимни ишга туширишга йўл қўймайди. Қайта тикланиш ва файллар шифри учун эса 300 доллар миқдоридаги тўловни талаб қилади. 27 июнь куни кундузи Россия ва Украинанинг нефть, телекоммуникация ва молия компанияларига кенг кўламли ҳужум қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?