16:43 / 28.06.2017
8 220

Beeline ЙҲҚ бузилишига доир жарималар ҳақида маълумот олиш хизматини ишга туширди

Beeline ЙҲҚ бузилишига доир жарималар ҳақида маълумот олиш хизматини ишга туширди
Beeline абонентлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари ҳақидаги маълумотни олишга ёрдам берадиган хизмат ишга туширилганлиги ҳақида эълон қилади.

ЙҲҚ бузилишларининг сони билан танишиш учун қуйидаги матнли SMS‘ни 8860 қисқа рақамига юбориш лозим:

{автоуловнинг давлат рақами} пробел {тех.паспортнинг серияси ва рақами}

(Масалан: 01Р999ХЙ ААC5447770).

Сўровга жавоб тарзида бир нечта SMS келиши мумкин, бу қоидабузарликларнинг сонига боғлиқ ( бир дона қоидабузарлик – бир дона SMS-хабар). Қоидабузарликлар йўқ бўлса, абонент «U Vas net narusheniy» матнли SMS олади. Кириш SMS пуллик ва 8861 рақамидан келади. Агар абонент маълумотларни (автоуловнинг давлат рақами ва тэх. паспорт серияси ва рақамини) нотўғри ёзса, DYHXX бепул рақамидан мос равишдаги маълумотга эга SMS келади.

Қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотни dyhxx.uz web-порталидан олса ҳам бўлади. Бунинг учун порталда рўйҳатдан ўиб, «кириш» тугмасини босиш лозим. Сўнгра пуллик 8862 рақамидан «Vash kod ХХХХХХ» матнли SMS юборилади.

SMS-хабарларнинг нархлари:

· 8860 – $0,00/$0,00 (чиқиш/кириш)
· 8861 – $0,00/$0,05 (чиқиш/кириш)
· 8862 - $0,00/$0,02 (чиқиш/кириш)
· DYHXX – кириш хабарлар $0,00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline ЙҲҚ бузилишига доир жарималар ҳақида маълумот олиш хизматини ишга туширди