Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди

Технология 8-08-2015, 18:28 712
Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди

Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Самарқанд, Булунғур, Иштихон ва Жума шаҳарларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

“Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, бу компаниянинг келажагига қўшаётган хиссамиз ва унинг етакчилиги гаровидир, – дейди Unitel‘нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. – Мижозларнинг ишончи – ҳар қандай бизнеснинг асосий қийматидир, алоқа сифатини яхшилаш учун барча кучимизни бирлаштирган ҳолда, уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.

Самарқанд ва Самарқанд вилояти аҳолиси учун қўшимча база станцияларининг ишга туширилиши алоқа сифати ва юқори тезликдаги мобил Интернетнинг авзалликларидан фойдаланишга имкон беради.
loading...


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.