16:40 / 08.07.2017
6 358

Apple юз таниш технологияси учун патент олди

Apple юз таниш технологияси учун патент олди
Apple компанияси бўлажак iPhone 8 флагманида ишлатиладиган юз таниш технологияси учун патент олди. Янги функция Touch ID’нинг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Тавсифда айтилишича, технология датчиклар юзни топгунига қадар паст қувват режимида ишлайди. Шундан сўнг функция фаолллаштирилади.

Айни пайтда технология синовдан ўтказилмоқда, аммо яқин орада у янги iPhone’да пайдо бўлади. Смартфон шу йилнинг кузида тақдим этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple юз таниш технологияси учун патент олди