Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар туширилди

  • Технология
  • 9-08-2015, 18:56
  • 954
  • Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар туширилди

    «Ўзбектелеком» аксиядорлик компанияси 2015-йил 3-августдан бошлаб, Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига (ташқи каналда) тарифлар 1 Мбит/с. учун $202, 9 гача туширилишини маълум қилади.

    Бу йил тарифлар бир неча марта туширилди. 1-январдан $259, 29, 7-январдан $257, 42, 8-январдан $253, 74, 22-январдан $251, 94, 27-февралдан $240, 2, 17-мартдан $233, 27, 2-июндан $219, 01, 11-июндан $206, 97 гача туширилди.

    1-июлдан 1 Мбит/с. учун нархлар $205, 12дан, 22-июлдан $ 204, 01гача ва 3-августдан $202, 9гача туширилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2014-йилда нархлар олти марта туширилди. 2014-йил 1 Мбит/с. учун январ ойида $306дан, декабре $265гача туширилди.