Ўзбекистонда Skype, Viber, Telegram мессенжерлари ишида кузатилаётган муаммолар сентябргача ҳал қилинади

  • Технология
  • 11-08-2015, 09:40
  • 1 200
  • Ўзбекистонда Skype, Viber, Telegram мессенжерлари ишида кузатилаётган муаммолар сентябргача ҳал қилинади

    Ўзбекистонда интернет-хизматлар ёмонлашиши, шунингдек Skype, Viber, Telegram каби оммавий мессенжерлар ишидаги муаммолар 31 августгача кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Интернет-провайдерлар томонидан тарқатилган эълонларда бу ҳолат “Ўзбектелеком” АЖ ҳамкорларининг тармоғидаги профилактик ишлари муддатининг узайтирилиши билан боғлиқ бўлмоқда.

    Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар июль ойи охиридан бери Skype орқали қўнғироқларни амалга оширишда муаммоларга дуч келаётганларидан шикоят қилишмоқда. Мессенжер орқали юбориладиган матнли хабарлар муаммосиз ишламоқда. Бунгача профилактик ишлар 8 августгача тугаши кутилганди.

    Ўзбекистоннинг телекоммуникациялар миллий оператори “Ўзбектелеком” мамлакатнинг барча провайдерлари учун ўзининг халқаро коммутация пакети орқали интернетга киришни таъминлайди.