Beeline Янги Зеландияда CAMEL-роумингни ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Янги Зеландияда CAMEL-роумингни ишга туширди

Технология 12-08-2015, 18:55 757
Beeline Янги Зеландияда CAMEL-роумингни ишга туширди

Beeline Янги Зеландияда роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар беради. Vodafone компанияси билан тузилган шартнома натижасида Beeline абонентлари CAMEL-роуминг хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.