06:00 / 16.07.2017
5 610

Samsung янги "махфий" смартфонга эга бўлди

Samsung янги "махфий" смартфонга эга бўлди
Geekbench бенчмаркети маълумотлар базасида Samsung’нинг SM-G9600 деб белгиланган янги смартфони характеристикалари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар беради Kun.uz сайти.

Аппарат таркибида ҳозирча расман тақдим этилмаган Qualcomm SDM840 чипидан фойдаланилгани маълум қилинган. Кузатувчиларнинг тахминича, бу Snapdragon 820 процессорининг яхшиланган намунаси — Snapdragon 840 бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Snapdragon 820 буюми тактли частотаси 2,2 ГГц.гача бўлган тўртта 64 битли Kryo ҳисоблаш ядроси, шунингдек Adreno 530 самарадор график контроллерга эга. Унда тўртинчи авлод мобил тармоқларида ишлаш имконияти берувчи X12 LTE модеми ҳам бор.

SM-G9600 смартфонида фойдаланилган процессорга келсак, тактли частотаси 1,77 ГГц бўлган тўртта ҳисоблаш ядроси ҳақида гап боради. Тезкор хотира ҳажми 4 Гигабайтдан иборат.

Қурилмада Android 7.1.2 Nougat операцион тизимдан фойдаланилгани таъкидланмоқда. Дисплей ва камера характеристикалари очиқланмаяпти.

Кузатувчиларнинг фикрича, янги телефон Galaxy S8 Lite номи остида сотувга чиқарилиши мумкин. Samsung компаниясининг ўзи тармоқда пайдо бўлган ахборотларни изоҳламаяпти.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йили глобал бозорда 1,47 миллиард смартфон сотилган. Бу ҳолда 2015 йилга нисбатан ўсиш 2,5 фоизни ташкил этган. Жорий йилда смартфон етказиб бериш 4,2 фоизга ошиши ва 1,53 миллиард донага етиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung янги "махфий" смартфонга эга бўлди