12:44 / 17.07.2017
5 622

Малайзия ҳукумати Telegram’ни блокламайдиган бўлди

Малайзия ҳукумати Telegram’ни блокламайдиган бўлди
Малайзия ҳукумати Telegram мессенжери орқали узатиладиган хабарларни кузатишда давом этади, аммо уни блокламайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳомидий маълум қилган.

«Ички ишлар вазирлиги, жумладан, аксилтеррор бўлинмалар ушбу мессенжерда экстремизм элементларини аниқламади. Лекин биз у ердаги хабарларни кузатишда давом этамиз», — дея вазир ўринбосари сўзларини келтирган «Известия» нашри.

У шунингдек, Малайзия ҳукумати ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳурмат қилишини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ, Telegram асосчиси Павел Дуров Индонезияда мессенжер блокланишидан кейин ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари билан учрашишга рози экани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Малайзия ҳукумати Telegram’ни блокламайдиган бўлди