Beeline Наманган вилоятида тармоқни кенгайтирди

  • Технология
  • 18-08-2015, 17:20
  • 1 187
  • Beeline Наманган вилоятида тармоқни кенгайтирди

    2015 йил 18 август, Наманган. Энг йирик алоқа оператори Beeline Наманган вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Янги база стансиялар Наманган ва Косансой туманларида ишга туширилди ва бунинг натижасида сигнал ва мобил Интернет сифати яхшиланди.

    “Биз Наманган аҳолисини Beeline‘нинг сифатли алоқаси билан таъминлаш бўйича доимий фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз, — дейди Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов. — Наманганда янги база станцияларни қурилиши ва жорий қилиниши нафақат мобил алоқа абонентларининг сўровларини қондириш, балки уларнинг юксак ишончини оқлаш учун мойиллик қилади”.

    Қўшимча мосламалар ўрнатилиши натижасида вилоят марказининг Мустақиллик ва Қўқон кўчаларида сигнал сифати ошди, бу вилоят аҳолисига тезкор мобил Интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.
    Теглар: Beeline