Facebook асосчиси Марк Цукерберг SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маскнинг сунъий ақл инсоният учун энг катта хавф эканлиги ҳақидаги фикрига қўшилмади. Цукерберг бу борада Facebook Live онлайн-трансляциясида ўз фикрини айтиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Цукерберг охиратни башорат қилишга уринишни масъулиятсизларча қилинган иш деб аташ билан бирга, сунъий ақлнинг келажакдаги инсоният учун ижобий ролини қайд этиб ўтди.
«Сунъий ақл келажакда ҳаётимизни яхшироқ қилади, охиратни башорат қилиш эса жуда масъулиятсиз иш», — деди Цукерберг SpaceX ва Tesla раҳбари гапларига изоҳ беришни сўраган фойдаланувчилардан бирининг саволига жавобан.
Аввалроқ SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Губернаторлар миллий уюшмаси учрашувида нутқ сўзлар экан, «сунъий ақл инсоният цивилизация сифатида тўқнаш келадиган асосий хавф» эканлигини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда