08:03 / 27.07.2017
5 444

Google "жонли" қидирувдан воз кечди

Google натижалар матн терилиши билан параллел равишда пайдо бўладиган ва сўров ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгарадиган бир зумлик қидирув функциясини ўчириб қўйди.
Google "жонли" қидирувдан воз кечди

Компания вакилининг айтишича, қидирув сўровларининг 50 фоиздан кўпроғи бошқача киритиш усуллари ва экранларга эга смартфонларга тўғри келган.

"Буни ҳисобга олиб, исталган қурилмалар учун тезкорроқ қидирув машинасини яратишга эътиборни мужассамлаштириш учун биз "жонли" қидирувдан воз кечдик", деб айтган компания вакили.

Фойдаланувчи сўровни терганда турли вариантлар таклиф қилинади, у улардан бирини танлаши ёки Enter ёхуд "Қидирув"ни босиши керак бўлади.

"Жонли" қидирув 2010 йилда ишга туширилганди. У фойдаланувчининг қидирув сўровини топишга ҳаракат қилган ва матн терила бошланиши билан натижаларни кўрсата бошлаган. Фойдаланувчи матнни киритишни давом эттираверса, натижалар автоматик равишда янгиланган. Таклиф қилинган вариантлар бошқа фойдаланувчиларнинг қидирув сўровлари ва Google’да қайд қилинган саҳифалар мазмуни таҳлили асосида танланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google "жонли" қидирувдан воз кечди