15:28 / 27.07.2017
5 266

Samsung 2-чоракда рекорд даромад олди

Samsung 2-чоракда рекорд даромад олди
Samsung соф даромади 2017 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 9,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Бу кўрсаткич компания учун рекордга айланди, дея таъкидламоқда The Wall Street Journal газетаси. 2016 йил билан таққослаганда, Samsung соф даромади 89 фоизга ошди.

Иккинчи чоракда олинган умумий даромад 54,6 млрд долларни ташкил этди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 19,7 фоизга кўп.

Samsung’нинг тушунтиришича, бундай натижаларга DRAM ҳамда NAND хотира чиплари муваффақиятли сотилгани сабаб эришилган. Улардан маълумотларни серверлар ҳамда мобиль қурилмаларда сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланилади.

The Washington Post нашрининг тахминича, Samsung чорак даромад натижалари бўйича илк бор Apple ҳамда Intel’ни ортда қолдириши мумкин. Бундан ташқари, Жанубий Корея компанияси йил якунларига кўра ўзининг рекорд кўрсаткичини янгилашга ҳам яқин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung 2-чоракда рекорд даромад олди