18:54 / 27.07.2017
5 821

WhatsApp мессенжерининг бир кунлик фойдаланувчилари сони 1 миллиард кишидан ошди

WhatsApp мессенжерининг бир кунлик фойдаланувчилари сони 1 миллиард кишидан ошди
WhatsApp мессенжери аудиторияси кунига 1 миллиард кишидан ошиб кетди, деб ёзади Дарё нашри. Бир ойда дастурдан 1,3 миллиард киши фойдаланади.

Ҳар куни мессенжер фойдаланувчилари 55 миллиард хабар, 4,5 миллиард фотосурат ва 1 миллиард видео юборади. У 60 та тилни қўллаб-қувватлайди.

WhatsApp Stories — ўз-ўзидан ўчиб кетадиган хабарлар аудиторияси кунига 250 миллион кишига етди. Instagram Stories’га ҳам ҳар куни 250 миллион киши ташриф буюради, Snapchat’га эса — 166 миллион киши.

2014 йилнинг февралида Facebook WhatsApp’ни 16 миллиард долларга сотиб олди, ўшанда мессенжернинг аудиторияси 450 миллион фойдаланувчидан иборат эди, шуларнинг 320 миллиондан зиёди дастурдан ҳар куни фойдаланар эди. 2016 йилда WhatsApp аудиторияси ойига 1 миллиард кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp мессенжерининг бир кунлик фойдаланувчилари сони 1 миллиард кишидан ошди