22:12 / 27.07.2017
4 649

Университет судда Apple’ни ярим миллиард долларга туширди!

Университет судда Apple’ни ярим миллиард долларга туширди!
Apple бир вақтнинг ўзида патент бўйича қўзғалган бир нечта ўнлаб суд можароларида қатнашиб туради. Аммо одатда даъвогарларларнинг маълум бир қисми корпорациядан бирор миллион доллар олишни кўзлаган «тролл»лар бўлади. Бироқ бу гал «олмали» компания АҚШдаги Висконсин университетига чиндан судда ютқазди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Айтилишича, Apple мазкур ўқув даргоҳининг нақ 1998 йилдаги патентларидан бирини бузганлиги учун жавобгар деб топилган.

Суд қарорига кўра, купертинолик гигант Висконсин университетининг «чиплар самарадорлигини яхшилаш» ҳақидаги патентини бузган. Яъни, iPhone 5s, iPhone 6, iPhone 6 Plus ҳамда айрим iPad моделларига ўрнатилган A7, A8 ва A8X процессорларини яратишда ушбу патент билан ҳимояланган технологияни қўллаган.

Оқибатда, корпорация судда ютиб чиққан Висконсин университетига 506 миллион АҚШ доллари миқдорида тўлаб берадиган бўлган.

Мазкур ўқув даргоҳи Apple’га қарши яна битта даъво қўзғатган. Унга кўра, A9 ҳамда A9X процессорлари ҳам шу университет тадқиқотчилари олган патент доирасига тушар эмиш. Аммо бу иш бўйича ҳозирча суд қарори чиқарилмаган.

Айтиш керакки, университет дастлаб Apple’дан фақат 234 миллион доллар талаб қилган бўлган. Қолган 272 миллион долларни эса суд маҳкамаси қўшган. Чунки, уларнинг фикрича, корпорация бу патентни онгли тарзда бузган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Университет судда Apple’ни ярим миллиард долларга туширди!