16:43 / 31.07.2017
6 834

Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди

Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди
Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун LTE тармоғи ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

“Тўтринчи авлод тармоғи абонентларга хизматлар ва Интернет тезлигининг аввалдагидан ҳан юқори бўлган янги сифатини очди. Beeline бу жараёнда фаол иштирок этмоқда ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини LTE тармоғи билан қопламоқда”, — дейди Unitel‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов.

4G тармоғининг ишга туширилиши билан Beeline абонентларида янада қулай имкониятлар пайдо бўлди: мобил воситалар орқали HD-видеоларни томоша қилиш, йўлда онлайн-мусиқани тинглаш, «оғир» файллар билан узоқдан туриб ишлаш, юқори сифат ва тезликни талаб қиладуган видеоқўнғироқлар.

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://static.beeline.uz/upload/images/4g/Devices_LTE_850.pdf

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди