10:42 / 05.08.2017
6 689

iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошлангани маълум қилинди

iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошлангани маълум қилинди
Apple компанияси iPhone 8 смартфонларини ишлаб чиқаришга киришди. Бу ҳақда OnLeaks тахаллуси билан машҳур инсайдер Стив Хаммерстоффер маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Хаммерстоффер ўз манбаларига асосланиб маълум қилишича, ишлаб чиқаришга режа бўйича киришилган ва iPhone 8 нинг савдолари бошланиши билан кечикишлар бўлмаслиги лозим.

Бундан ташқари, бу янгилик ишлаб чиқариш жараёнидан янада кўпроқ маълумотлар сизиб чиқишига имкон яратади. Шу сабабли ҳам iPhone 8 расмий тақдимотига қадар тўла фош этиб қўйилиши мумкин.

Айни ватқда, баъзи манбаларга кўра, iPhone 8 бироз кеч савдога чиқарилади. Бу нафақат OLED-дисплейлар етишмовчилиги билан, балки техник муаммолар билан ҳам боғлиқ. Deutsche Bank таҳлилчиларининг сўзларига кўра, Apple муҳандислари баъзи технологияларни рўёбга чиқаришда муаммоларга дуч келган.

Янги iPhone кузда, Apple компаниясининг анъанавий тақдимоти вақтида намойиш этилиши кутилмоқда. Миш-мишларга кўра, смартфон ҳошиясиз OLED-дислпейли бўлади. Шунингдек, унда симсиз қувватлантириш тизими ва юз сканери бўлиши ҳам кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошлангани маълум қилинди