10:03 / 07.08.2017
6 718

NASA 9 ёшли "ўзга сайёралик" болага уни ишга олишга ваъда берди

NASA 9 ёшли "ўзга сайёралик" болага уни ишга олишга ваъда берди
АҚШнинг NASA коинот агентлигига планетар ҳимоя бўйича зобит керак бўлиб қолгани сабабли ушбу вакансия чоп этилгач, унга 9 ёшли мактаб ўқувчиси Жек Дэвис жавоб берган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

"Ҳурматли NASA, менинг исмим Жек Дэвис ва мен планетар ҳимоячи мутахассислиги лавозимига ариза бермоқчиман. Мен 9 ёшда бўлишимга қарамай, бу ишга тўғри келаман. Бунга сабаблардан бири – менинг опам мени ўзга сайёралик дейди. Мен ҳали ёшман, шу сабабли мен ўзга сайёралик каби ўйлашни ўрганиб олишим мумкин", деб ёзган 4-синф ўқувчиси.

Эътиборлиси, болакайни NASA коинот ҳудудидини тадқиқ қилиш бўйича бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган экспедициялар давомида биологик ва органик зарарланишнинг олдини олиш соҳасидаги мутахассисга тўламоқчи бўлган маош миқдори қизиқтирмаган. Ваҳоланки, ушбу лавозим учун тўланадиган маош анчагинани – йилига 124,4 минг доллардан 187 минг долларгачани ташкил қилади.

NASA’нинг планетар фанлар департаменти директори Дэвид Грин боланинг мактубига дарҳол жавоб берган ва уни албатта ишга олишга ваъда берган. Бироқ у "ўзга сайёралик" болакайга бир шарт қўйди – яхши билим олиб, шундан кейингина бошқармага келишни айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » NASA 9 ёшли "ўзга сайёралик" болага уни ишга олишга ваъда берди