Apple компаниясининг собиқ раҳбари янги смартфонларни тақдим этди

  • Технология
  • 29-08-2015, 10:57
  • 875
  • Apple компаниясининг собиқ раҳбари янги смартфонларни тақдим этди

    1983-1993 йилларда Apple компаниясини бошқарган Жон Скалли эгаларидан бири бўлган Obi Worldphone компанияси янги SF1 Android-смартфони сотувга чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

    5.0.2 Android ўрнатиладиган Obi Worldphone SF1 1920х1080 пикселли, 5-дюймли дисплей, 3 GB оператив хотира, 32 GB флеш-тўпловчи, 13 Мп асосий камерага эга.

    Асосан ривожланаётган мамлакатлар бозори учун мўлжалланган янги смартфонларнинг асосий жиҳатларидан бири нархи баланд эмаслигидадир. Қурилма шу йил октябрида 199 дан 249 долларгача нарх билан сотувда пайдо бўлади.