18:59 / 11.08.2017
6 682

Facebook компанияси YouTube билан рақобатлашадиган ўз сервиси ҳақида эълон қилди

Facebook компанияси YouTube билан рақобатлашадиган ўз сервиси ҳақида эълон қилди
Facebook ижтимоий тармоқда видео билан боғлиқ барча жорий функциялар ўрнини эгаллайдиган Watch сервиси ишга тушишини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Watch сервиси Facebook ҳомийлигида тайёрланган алоҳида видеоролик ва шоуларни томоша қилиш, шунингдек, видеони томоша қилиш жараёнида дўстлар билан муҳокамага кириши имконини беради.

Ижтимоий тармоқ раҳбарларининг фикрича, видеони онлайн томоша қилиш жараёнига мулоқотдек ижтимоий жиҳатни қўшиш YouTube ва Netflix каби рақобатчиларни ортда қолдиришда ёрдам бериши керак.

Facebook’нинг маълум қилишича, Watch яқин вақт ичида АҚШда, сўнг жаҳоннинг бошқа мамлакатларида синов тариқасида ишга туширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook компанияси YouTube билан рақобатлашадиган ўз сервиси ҳақида эълон қилди