17:24 / 11.08.2017
6 545

Диаметри 15 метрлик астероид октябрда Ер яқинидан учиб ўтади

Диаметри 15 метрлик астероид октябрда Ер яқинидан учиб ўтади
Ҳажми 15—30 метр бўлган 2012 TC4 астероиди шу йилнинг 12 октябрь куни Ердан тахминан 44 минг км масофадан учиб ўтиши керак. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

«Бундай катталикдаги астероид сайёрамиз атмесферасига келиб тушган тақдирда, худди Челябинск метеорити (2013 йилнинг 15 февралида қулаган) каби таъсирни келтириб чиқарган бўларди», — дейилади хабарда.

Астрономлар ўз навбатида, астероиднинг яқинлашиши шарофати билан унинг таркиби ва парвози траекториясини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Астероид 2002 йилда кашф қилинган, аммо унинг орбитаси ўзига хос бўлгани учун, астрономлар яқин вақтларгача унинг ҳаракатланишини кузата олмаган ва Ерга қанчалик яқин келишини айта олмаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Диаметри 15 метрлик астероид октябрда Ер яқинидан учиб ўтади