Энг арзон интернетга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энг арзон интернетга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Технология 5-09-2015, 09:41 1 095
Энг арзон интернетга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Content Review интернет хизматлари энг арзонга кўрсатиладиган давлатлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда агентликнинг матбуот хабарномасига асосланиб Kun.uz хабар берди.
Агентлик 50 мамлакатдаги мобиль интернет нархларини қиёслаб чиқди.

Бунинг учун ҳар бир давлатдаги етакчи мобиль интернет хизматларини тақдим этувчи оператор ҳар гигабайт учун неча пул олиши ҳисоблаб чиқилди.
Аниқланишича, энг арзон интернет хизматларини Эроннинг Hamrah-e-Avval оператори тақдим этаркан. Ундан кейинги ўринда Покистоннинг Mobilink оператори турибди.
MegaFon компанияси билан тақдим этилган Россия жорий рейтингда учинчи ўринни эгаллади.

Кучли ўнликдан, шунингдек, Индонезия, Швеция, Миср, Польша, Исроил, Австрия, Филиппин ўрин олди.
Охирги ўринларни Буюк Британия, Венесуэла ва Жазоир эгаллади. Жазоирда 1 Гб трафик нархи ўртача 30 долларни ташкил қилади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.