13:49 / 17.08.2017
9 780

Европадаги пешқадам брендлар ва энг яхши сотилаётган смартфонлар

Европадаги пешқадам брендлар ва энг яхши сотилаётган смартфонлар
Canalys маркетинг тадқиқотлари компаниясининг ҳисоб-китобларидан маълум бўлишича, 2017 йилнинг иккинчи чорагида Huawei компанияси Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатларида смартфон сотиш бўйича Apple'ни ортда қолдирди.

Маълум бўлишича, апрел, май ва июн ойларида Европада 15,6 млн дона смартфон сотилган. Уларнинг 32% қисми Samsung ҳиссасига тўғри келади. Кореялик мазкур бозорда асосан Galaxy A ва J туркумига хос смартфонларни сотган.

Европа бозоридаги яққол пешқадамликда кейинги ўрин Huawei'га насиб қилган. Унинг бу бозордаги улуши 12%. Хитойлик ишлаб чиқарувчининг Европа бозорида Huawei P10 Lite смартфони, айниқса яхши сотилмоқда.

Ниҳоят, Apple Марказий ва Ғарбий Европадаги смартфон бозорларида яхши сотилаётган навбатдаги ишлаб чиқарувчи. У ўзидан бир поғона юқорида турган рақибига қараганда 50 000 дона камроқ смартфон сотган. Сўнгги чоракда Европа бозорида сотилган смартфонларнинг 11 фоизини айфонлар ташкил қилади. Айфонлар орасида iPhone 7 яхши сотилмоқда.

Европа смартфон бозоридаги яна бир кутилмаган янгилик -- Xiaomi компаниясининг энг яхши сотилаётган брендлар тўртлигидан ўрин олгани бўлди. Унинг Оврўпо гаджетлар бозоридаги улуши 7% ни ташкил қилмоқда. Айниқса, Redmi 4A бу бозорда кўп ва хўп сотилмоқда. Кучли бешликни 5 фоизлик улуш билан Lenovo якунлаб берган. Бу бренднинг Lenovo P2 гаджетлари нисбатан яхши оммалашган.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Европадаги пешқадам брендлар ва энг яхши сотилаётган смартфонлар