Июл якуни бўйича жаҳоннинг энг кучли смартфонлари рейтинги » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Июл якуни бўйича жаҳоннинг энг кучли смартфонлари рейтинги

  • Технология
  • 18-08-2017, 18:53
  • 4 645
  • Июл якуни бўйича жаҳоннинг энг кучли смартфонлари рейтинги
    Таниқли AnTuTu бенчмарки мутахассислари июл ойида бенчмаркда синовдан ўтказилган энг кучли платформага эга смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. Айтиш жоизки, рейтингга киритилган 10 та "ақлли телефон"дан 7 таси Qualcomm Snapdragon 835 процессорида ишлайди.

    Юқорида кўриб турганингиздек, OnePlus 5 флагмани 181614 балл билан 1-ўринда турибди. Ундан кейинда Nubia Z17 смартфони 179081 очко билан 2-ўринни эгаллаган. Кучли учликни имтиҳонда 175987 балл олган HTC U11 якунлаб берган.

    Ниҳоят, кейинги ўрин жаҳоннинг энг яхши сотилаётган андроид смартфони бўлган Samsung Galaxy S8+ (171101) смартфонига насиб қилган. "5"ликда Xiaomi Mi6 (170009) флагманини кўриш мумкин.

    Ундан кейинги ўринларни: iPhone 7 Plus (166232), Xperia XZ Premium (165631), Galaxy S8 (160313) банд қилган.

    Платформа самарадорлиги бўйича кучли "10"таликни Snapdragon 821 чипига эга OnePlus 3T (158042) ҳамда 156702 балл олган iPhone 7 якунлаган.

    Манба: Terabayt.uz

    loading...