03:11 / 31.08.2017
6 360

Одноклассники блогерларни тарғиб этувчи тизимни ишга туширди

Одноклассники блогерларни тарғиб этувчи тизимни ишга туширди
Ижтимоий тармоқ блогерларнинг видео ва тўғридан-тўғри намойишларини тарғиб этувчи алоҳида промо-воситани синовдан ўтказмоқда. Эндиликда муаллифлик контентлари автоматик тарзда фойдаланувчилар тасмасига тавсияномалар “арғимчоқ” кўринишида пайдо бўлади. Кейинроқ ижтимоий тармоқ роликлар ва трансляцияларни тарғиб этиш учун таргетингни созлаш имкониятини яратмоқчи.

Промога ариза бериш учун блогер “Ёрдам” бўлими билан танишиб чиқиши зарур. Шу бўлимда муаллиф яна блогнинг тижорийлаштириш ва уни юритиш бўйича саволларга жавоб олиши мумкин. Тарғиб қилиш эса автоматик тарзда юз беради.

“Одноклассники аввал ҳам муаллифлик контентларини тарғиб этиб келган, бироқ янги воситалар блогерларга обуначиларни йиғишни автоматлаштириш имконини беради. Шундай қилиб контент яратувчилари ижтимоий тармоқда тезлик билан ўз аудиторияларини топишлари, кейинроқ эса ҳамкорлик дастури орқали видеорекламалар намойишлари ёрдамида даромад олишлари мумкин”, – деб таъкидлади Одноклассникининг “Видео” ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори Марина Краснов.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқда видеоблогларни юритиш, стримлар ва матнли блоглар яратиш учун воситалар тўплами мавжуд. Видео олувчи фойдаланувчиларда ўз саҳифаларида ҳам, гуруҳларида ҳам турли ҳил каналлар яратиш имконияти бор. Видеолар индексланади ва роликларни ижтимоий тармоқнинг ўзида ёки қидирув тизими орқали топиш мумкин.

Стримерлар жонли эфирларни OK Live мобил иловаси ёки ижтимоий тармоқнинг веб-кўриниши орқали қўшимча дастурий таъминотдан фойдаланмаган ҳолда олиб боришлари мумкин. Бу ҳолатларда эфир тўғридан-тўғри смартфон камераси ёки компьютернинг веб-камерасидан олиб борилади. Компьютер мониторидан ўйинлар ёки дастулар стриминги қўшимча дастурлар ёрдамида созланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники блогерларни тарғиб этувчи тизимни ишга туширди