Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади

  • Технология
  • 15-09-2015, 12:21
  • 1 218
  • Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади

    Август бошида тақдим этилган Samsung Galaxy S6 Edge+ Ўзбекистонда сотила бошлади. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб Daryo.uz хабар берди.

    Galaxy S6 Edge+ смартфони деярли аввалги Galaxy S6 Edge смартфонининг нусхаси ҳисобланса-да, унинг экрани катталаштирилган. Янги моделнинг экрани ҳам эгикдир.

    Қурилма 5,7 дюйм ва 2560×1440 пикселли Super AMOLED дисплей, саккиз ядроли Exynos 7420 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

    Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Samsung Galaxy S6 Edge+ (32 Гб) тахминан 3,9 миллион сўмга сотилмоқда.