20:05 / 01.09.2017
6 578

Facebook’да Марк Цукерберг ва унинг рафиқасидан бошқа ҳаммани блоклаш мумкин

Facebook фойдаланувчллари хоҳлаган аккаунтини блоклаши ва унинг постларини ўз тасмасида кўрмаслиги мумкин. Бироқ бу ишни Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чаннинг аккаунтига нисбатан қўллаб бўлмайди. Агар уларнинг саҳифаларини блоклашга ҳаракат қилинса, «Ҳозир бу профилни блоклаб бўлмайди», деган хабар пайдо бўлади. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Facebook’да Марк Цукерберг ва унинг рафиқасидан бошқа ҳаммани блоклаш мумкин

Қилиниши мумкин бўлган ягона иш — Цукерберг ва Чаннинг саҳифасига обунани бекор қилиш. Бу ҳолатда агар обунани бекор қилган фойдаланувчининг дўстлари Цукерберг ёки Чаннинг постларига лайк қўйса, бу постлар барибир кўриниши мумкин. Бошқа машҳурларнинг профилларни эса блоклаш мумкин.

Facebook вакилининг сўзларига кўра, агар бир нечта фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида битта профилни блоклашга уринса, хато ҳақида хабар чиқиши мумкин. «Бошқа сўз билан айтганда, компаниянинг расмий позицияси шундаки, Цукерберг ва Чаннинг профиллари уларни блокламоқчи бўлган фойдаланувчиларнинг сўровлари билан тўлиб кетган», — дейилади Quartz нашрининг хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook’да Марк Цукерберг ва унинг рафиқасидан бошқа ҳаммани блоклаш мумкин