Apple'нинг янги iPhone 8 смартфони IP67 стандартига мувофиқ сув ўтказмайдиган корпус билан таъминланиши кутилмоқда. Қатор нашрлар шу ҳақида хабар тарқатди.
Apple компаниясининг навбатдаги iPhone 8 смартфони тақдимотига атиги бир кун қолди. Гаджетлар бозорида энг орзиқиб кутилаётган смартфонлардан бирининг релизи арафасида миш-мишлар янада авж олмоқда. Бу сафар манбалардан бири қурилма корпуси билан боғлиқ янгилик билан бўлишди. Унинг таъкидлашича, янги смартфон корпуси шишадан ишланиб, IP67 стандартига мувофиқ бўлади. Бу тоифа қурилмаларнинг қисман сувга чидамли эканини билдиради.
Агар уни бир неча сонияга сувга туширилса, у намланишга улгурмайди. Бу кўпгина кундалик вазиятларда фойдали бўлиши мумкин, бироқ кўплар iPhone 8 ёрдамида сув ости съёмкаларини амалга ошириш истаги ҳақида маълум қилишмоқда.
Қурилмани сув остига олиб тушиб, бир неча сурат олиш ва сувдан чиқариб, артиб ташлаш мумкин. Янги қурилма шуниси билан янада машҳур бўлиши мумкин. Бугунга қадар "олма" корпорацияси юбилей қурилмага доир барча маълумотларни сир тутиб келмоқда. Бренд мухлислари америкалик ишлаб чиқарувчиларнинг бу сафар қандай "совға" тайёрлаб қўйганлари борасида ҳануз тасаввурга эга эмас.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди