Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди

  • Технология
  • 13-09-2017, 01:13
  • 344
  • Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди
    Соатдан сўнг Apple TV 4K приставкаси расман намойиш қилинди! Саҳнада бу ишланмага масъул Эдди Кью чиқиб келди. Пристака нафақат 4K, балки 4K HDR, яъни тасвир узатишнинг HDR 10 стандартидан ҳам сифатлироқ технологияни қўллаб-қувватлар экан.

    Энди 4K сиғимли фильмлар ҳам HD фильмлар нархида бўлади. Аввалги HD сифатидаги киноларни эса бепул юклаб олиш мумкин. Приставка АҚШ ва саноқли мамлакатда кузда, жаҳон бозорига эса йил охирида сотувга чиқарилади.

    Эддининг маълум қилишича, энди спортга оид контентларни ҳам бу гаджетда кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, янги гаджетнинг ўйин имкониятларини намойиш қилиш учун саҳнага thatgamecompany ўйин ишлаб чиқарувчи компаниянинг раҳбари Жен Чен чиқиб келди.

    Экранда "This is Sky" ўйинининг демо-талқини намойиш қилинди ва уни ўйнаш учун пультни бир қўлда ҳам бошқаришмумкин. Янги чип ўйиндаги энг нозик рангли графикаларни ҳам салоҳият билан қайта ишлайди.


    Манба: Terabayt.uz
    Теглар: Apple TV Apple TV 4K

    loading...