23:43 / 17.09.2017
11 311

Машҳур брендлар логолари ва уларнинг хаёлингизга ҳам келмаган изоҳлари

Машҳур брендлар логолари ва уларнинг хаёлингизга ҳам келмаган изоҳлари
Машҳур брендларнинг логолари ва номларига қараб, уларнинг тарихи қандай экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эҳтимол, улар мутлақо тасодифан пайдо бўлгандир? Қуйида шу мавзуда тўпланган қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин бўлади.

Walt Disney

Дунёнинг энг машҳур мультипликацион студияси логосида доим эртакнамо қасрнинг сурати тасвирланиб келинади. Даставвал унинг прототипи Нойшванштайн - немис қасрларидан бири бўлган. 2006 йилга келиб эса, у Париж диснейлендидаги Золушка қасрига алмаштирилган.

LEGO

Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи LEGO компаниясининг номланиши данияча "leg godt", яъни "яхши ўйнаш" маъносини билдиради.

Fanta


Иккинчи жаҳон уруши йилларида Coca-Cola компаниясининг Германиядаги бўлими фаолияти учун масъул бўлган Макс Кайт янги ичимлик ишлаб чиқаришга қарор қилган. Ичимлик номи жамоавий муҳокама натижаси ҳисобланади. Кайт жамоани қандай ном қўйиш борасида фантазияни (немисчадан "fantasie"-тасаввур, фантазия) ишга солишга чақиради, шунда жамоа аъзоларидан бири Жоэ Нипп "Фанта!" дея таклиф киритади.

Nintendo

Уч япон иероглифидан ташкил топган Nin-ten-do - "Омадни самоларга қолдир" маъносини англатади.

Cadillac


Люкс тоифадаги Cadillac автомибиллар русуми компания асосчиси, механиги ва бош тадбиркори Ҳенри Лиланд томонидан ўз аждоди, француз мустамлакаси маъмури ва ҳарбий қўмондони Антуан Ломе де Ламот де Кадильяк шарафига номлаган.

ebay

Компания асосчиси Пьер Омидьяр Echo Bay Technology Group'да ишлаб юрган кезларидаёқ сайт муқобилини яратган. Echo Bay Technology Group идораси Эхо Бей (Невада)да жойлашган бўлган. Омидьяр сайтини "EchoBay.com" кўринишида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган, бироқ бу ном остидаги сайт банд бўлиб чиққан, шунда Омидьяр уни қисқартириб "ebay.com" кўринишида рўйхатдан ўтказади. Шунга қарамай, кўпчилик ebay - "Electronic Bay", яъни "электрон бухта"нинг қисқартмаси деб ўйлайди.

Samsung


"Sam" корейс тилидан таржима қилинганда - уч, "sung" эса юлдуз маъносини билдиради. Шу тариқа Samsung сўзини "уч юлдуз" деб таржима қилиш мумкин. Уч рақами корейсларда "катта, кўп сонли ва кучли" маъноларини беради.

SEGA

SEGA — "Service Games of Japan" ("Япония Ўйинлар хизмати")нинг қисқартмаси. Компания дастлаб мамлакатнинг ҳарбий базаларига пинбол ўйини учун қурилмалар етказиб бериш билан шуғулланган.

Alfa Romeo


Alfa Romeo логосида чуқур тарихий маъно бор - қизил хоч Милан муниципалитети байроғидан ўтган, қонхўр аждар — қачонлардир Ламбардияни бошқарган қадимий Висконти авлоди рамзи. Аслини олганда, "аждарҳо"ли машиналар ўз тарихида бошқа авто русумларига нисбатан камроқ одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Машҳур брендлар логолари ва уларнинг хаёлингизга ҳам келмаган изоҳлари