Telegram осиёлик фойдаланувчилар сервисни ишлатишда техник носозликлар туфайли қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги баёнотида айтилади, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Сингапурдаги Telegram серверлари кластеридаги бош тармоқ коммутатори ўчиб қолди. Узилишлар осиёлик фойдаланувчиларни қамраб олди. Вазиятни ўрганмоқдамиз ҳамда унга ечим топиш учун ҳаракат қилаяпмиз!", - дея ёзилган компаниянинг Twitter’даги саҳифасида.
Telegram маълумотларига кўра, мессенжер ишидаги узилишга Сингапур кластерида электр энергиясининг ўчиб қолиши сабаб бўлди.
Аввалроқ Telegram сервиснинг Германия, Ироқ ҳамда МДҲнинг қатор давлатлари, биринчи навбатда Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусдаги ишида носозлик кузатилганини хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”