iOS 9ни буза олганларга 1 млн таклиф қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iOS 9ни буза олганларга 1 млн таклиф қилинди

Технология 23-09-2015, 12:21 662
iOS 9ни буза олганларга 1 млн таклиф қилинди

Zerodium компанияси ўз сайтида iOS 9 операцион системасини бузган киши ёки жамоага 1 млн доллар мукофот берилиши тўғрисида хабар қилди.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, барча операцион системалар ҳимоя тизимида заифлик бўлади. Аммо Apple хавфсизлик режасида доимий равишда такомиллашиш мавжудлиги боис мобил ОС анча-мунча ҳимояланган. Уларнинг фикрича, 1 млн доллар iOS 9ни бузганларга тўлаш учун яхшигина мукофот.

Аввалроқ хакерлар iPhone учун мўлжалланган вирус ёрдамида Apple Id`нинг 225 минг аккаунти маълумотларини ўғирлаган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.