Apple бир ҳафтада 43 миллиард доллар капитализациясини йўқотди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple бир ҳафтада 43 миллиард доллар капитализациясини йўқотди

  • Технология
  • 23-09-2017, 01:34
  • 311
  • Apple бир ҳафтада 43 миллиард доллар капитализациясини йўқотди
    АҚШнинг Apple корпорацияси капитализацияси жорий ҳафтада охирги 17 ой ичидаги энг ёмон натижани қайд этиб, 43 миллиард долларга қисқарди. Бу ҳақда, NASDAQ биржаси маълумотларига таяниб, Financial Times нашри хабар бермоқда.

    22 сентябрь куни корпорация акцияларининг нархи 1,6 фоизга тушди, 18 сентябрдан бошлаб умумий тушиш эса 5,2 фоизни ташкил этди.

    Корпорация акциялари нархи 22 сентябрь куни сотувга чиқарилган Apple Watch соатида интернет билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақидаги хабарлар туфайли тушиб бормоқда. Бундан ташқари, таҳлилчилар iPhone 8 смартфонига бўлган талаб бўйича салбий прогнозлар берди — уларнинг фикрича, янги гаджет iPhone 7 дан жиддий фарқ қилмайди.

    Экспертларнинг фикрича, Apple мухлислари октябрь бошида чиқиши кутилаётган iPhone Х смартфонини кўзлаб, сукут сақлаётгани ҳам iPhone 8 га бўлган талаб ҳажмига салбий таъсир ўтказади.

    Манба: «Дарё» нашри