07:20 / 24.09.2017
6 726

Миллиардер Жек Ма: «Болаларни заводда ишлашга тайёрлашни тўхтатиш керак»

Миллиардер Жек Ма: «Болаларни заводда ишлашга тайёрлашни тўхтатиш керак»
Хитой Made in China дастурини ишга туширмоқда, АҚШ президенти Дональд Трамп эса ишлаб чиқаришни Америкага қайтаришга ваъда бермоқда. Бироқ бу ёндашувдан аллақачон воз кечиш керак, дея ҳисоблайди Хитойнинг Alibaba ритейлери раҳбари Жек Ма. Глобал корпорация асосчиси ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг янги шаклига ўтишни таклиф қилмоқда. Бироқ, анъанавий таълим аввалги давр қолипида қотиб қолган ҳамда мактаб ўқувчиларини ҳамон фабрикадаги ишга тайёрламоқда.

Хитойнинг электрон тижорат соҳасидаги йирик корпорацияси бўлмиш Alibaba раҳбари Жек Манинг фикрича, келажакда меҳнат бозоридаги асосий драйверга саноат эмас, балки хизматлар соҳаси айланади. ХХР ҳукумати томонидан илгари сурилаётган Made in China дастури, ҳамда Дональд Трампнинг Американи ишлаб чиқаришни АҚШга қайтариш ҳисобидан яна буюк қилиш ҳақидаги ваъдалари замонавий шароитларда мантиққа эга эмас. «Made in China ва Made in America ҳақида гапиришни тўхтатиш лозим. Made in Internet даври келди», - дея маълум қилди Ма Нью-Йоркдаги Bloomberg Global Business Forum’да нутқ сўзлаб.

Alibaba асосчисининг фикрича, таълимга ҳозирги ёндашув янги шароитларга жавоб бермайди ҳамда болаларни меҳнат бозоридаги ўзгаришларга тайёрламайди. «Биз болаларни шундай ўқитмоқдамизки, улар 30 йилдан сўнг ишсиз қолишади», - дея Жек Манинг сўзларини келтиради CNN Money.

Болаларни машиналар кишилардан яхшироқ эканига ишонтиришмоқда, ҳамда шу билан бирга, кишилардан машиналарга ўхшаши кераклигини талаб қилишмоқда. Бироқ келажакда машиналарда умуман бўлмайдиган сифатлар қадрли бўлади. Манинг фикрича, бу сифатларга IQ, EQ ва LQ киради. LQ – бу муҳаббат коэффициенти бўлиб, кишиларни машинадан ажратиб турувчи ноёб хусусиятдир. «Агарда, сизни ҳурмат қилишларини хоҳласангиз, LQ’ни оширинг», - дея маслаҳат берган Alibaba раҳбари.

Жек Ма форумда чиқиш қилиб, ўзини бир вақтнинг ўзида реалист ва технологиялар келажагига ишонувчи оптимист сифатида тан олди. Бироқ, хитойлик тадбиркор эҳтиётроқ бўлишни маслаҳат берган. Аввалроқ Ма инсоният 30 йилдан сўнг янги глобал чақириқлар билан тўқнашиши, интернет эса кишиларга «оғриқли ўн йиллик» келтиришини маълум қилганди. Бироқ Alibaba етакчисининг Нью-Йоркда таъкидлашича, кишиларнинг қўрқитиш керак эмас. «Менга олимлар, муҳандислар ва йирик тадбиркорларнинг одамларни технологиялар билан қўрқитиши ёқмайди. Кишилар машиналар инсониятдан устун келиши мумкинлигидан чўчимоқда. Менимча, одамлар ўзларидаги ишончни ҳис қилишлари лозим».

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Миллиардер Жек Ма: «Болаларни заводда ишлашга тайёрлашни тўхтатиш керак»