Хакерлар Mac ва iPhone тоифасидаги ускуналарни масофадан туриб блоклаш йўлини топди. Бунинг учун улар iCloud’даги «Менинг iPhone’имни топиш» функциясидан фойдаланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Айтилишича, ускунани блокдан чиқариш эвазига интернет қароқчилари биткоинларда бадал тўлашни талаб қилади. Шу йўл билан блокланган ускуналар ҳақидаги маълумотни Twitter фойдаланувчилари ҳам тасдиқламоқда. Бунда мониторда блок экрани пайдо бўлади, хабарда эса 0,01 биткоин тўлаш талаби акс этади.
Ҳозирча хакерлар iCloud’даги «Менинг iPhone’имни топиш» функциясига қайси йўл билан дахл қилгани маълум эмас. Тахминга кўра, iCloud’да фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ноқонуний ошкор этилган. Бундан ташқари, икки босқичли аутентификация ҳам ускунани блокланишдан асраб қололмайди.
Хавфсизлик бўйича мутахассислар фойдаланувчиларга тезроқ «Менинг iPhone’имни топиш» функциясини ўчиришни тавсия этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди