Американинг Apple корпорацияси дунёнинг 100 та энг қиммат брендлари рўйхатида етакчилик қилди, деб ёзади «Дарё». Тегишли анъанавий рейтингни Interbrand консалтинг компанияси эълон қилди.
Apple ушбу рўйхатда кетма-кет беш йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Унинг бренди нархи ўтган йил ичида 3 фоизга ошиб, қарийб 184,2 миллиардга тенг бўлди.
Иккинчи поғонада Google жойлашди, унинг бренди бир йилда 6 фоизга қимматлашиб, 141,7 миллиард долларга етди. Учинчи ўринни 10 фоизга қимматлашиб, деярли 80 миллиард долларга етган Microsoft бренди банд этди.
Рейтингнинг биринчи ўнлигига шунингдек, Coca-Cola (69,7 миллиард доллар), Amazon (64,7 миллиард доллар), Samsung (56,2 миллиард доллар), Toyota (50,3 миллиард доллар), Facebook (48,2 миллиард доллар), Mercedes (47,8 миллиард доллар) ва IBM (46,8 миллиард доллар) кирди.
Рейтингни тузишда Interbrand савдоларнинг молиявий натижалари, бренднинг таниқлилиги, шунингдек, унинг бозорга таъсири (бу компанияга номинал қийматдан баландроқ нархни ўрнатишда ёрдам беради) каби омилларни ҳисобга олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?