Apple компанияси ромсиз iPhone X смартфонини 3 ноябрдан сотувга чиқаришини маълум қилган бўлса ҳам, айни пайтдаги вазият бир оз бошқача, афтидан режадаги тадбирлар изидан чиқиб кетган кўринади. Гап шундаки, нуфузли Digitimes ресурсининг маълум қилишича, Тайванда янги айфон ишлаб чиқариш кўлами 2 баробарга қисқариб кетган. Бунга Apple'нинг янги қарори сабаб бўлган, деб ёзади «Terabayt» нашри.
Смартфон саноатининг таниқли инсайдерларига кўра, Apple смартфон етказиб берувчиларига мактуб йўллаб, таркибий қисмлар етказиб бериш ҳажми пасайиб кетгани учун iPhone X флагманини ишлаб чиқариш ҳажми камайганини маълум қилган. Бу дегани инновацион айфон ҳозирча саноқли бозорларда сотилади ва кейинги йилдан тўлиқ савдога чиқарилади.
Маълум бўлишича, энг илғор айфонни ишлаб чиқариш кўлами 60% га қисқарган. Ҳозирча америкалик IT-гигант айфон учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи компаниялар режадаги айфон учун зарур 40% маҳсулотни етказиб бериш имконига эгалигини рўкач қилмоқда. Бироқ ...
Бироқ, Apple'нинг бу қарори ва иддаолари бир оз ўхшамагандек. Хусусан, бу қарор ортида iPhone 8 ва iPhone 8 Plus савдоси билан боғлиқ омиллар ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, айни пайтда барча ишқибозлар ўзига хос дизайндаги iPhone X флагманини кутаётгани кундек равшан. Apple эса уни тўлиқ ҳажмда савдога чиқариш вақтини чўзиш орқали кўпроқ iPhone 8 сотиш илинжида бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди