Twitter ижтимоий тармоғи ўзининг 11 йиллик фаолиятидан сўнг, битта твитга кетадиган 140 та белги чекловини 280 тага қадар узайтирди. Компания ушбу янгиликни фойдаланувчиларнинг кичик гуруҳи орқали синаб кўрди, деб хабар берди TJournal.
140 белгидан иборат чекловларга, асосан, инглиз тилида сўзлашувчи Twitter фойдаланувчилари қарши чиққан. Шунинг учун 280 белгидан иборат твитлар япон, хитой ва корейс тилларидан бошқа барча тилларда синовдан ўтказилди.
Компаниянинг таъкидлашича, ушбу учта тилдан фойдаланувчилар маълумотларни битта белги орқали икки баробар кўпроқ бера олишади. Шу билан бирга, инглиз тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар твитдаги чекловларга дуч келади, бу эса уларнинг ўз фикрларини ифода этишларига тўсқинлик қилади.
Twitter’нинг тадқиқотларидан келиб чиқиладиган бўлса, инглиз тилида ёзилган твитларнинг 9 фоизига яқини 140 белгига «жойлашади». Япон тилида ёзилган твитлар орасида эса ушбу кўрсаткич 0,4 фоизга тенг.
Шунингдек, компаниянинг аниқлашича, япон тилида ёзилган твитларнинг аксарияти 15 белгидан иборат, инглиз тилида ёзилганларида эса икки баробар кўп — 34 белги.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди