16:14 / 27.09.2017
3 626

Эронда Telegram асосчисига қарши террорчилар ва наркодилерларга ёрдам бериш айблови билан жиноий иш очилди

Эронда Telegram асосчисига қарши террорчилар ва наркодилерларга ёрдам бериш айблови билан жиноий иш очилди
Эрон расмийлари Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга қарши жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «The Daily Star»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Теҳрон прокурори Аббос Жаъфарий Давлатободий мессенжердан ИШИД жангарилари фойдаланишини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, у мессенжер наркотик тарқатувчилар орасида машҳурлигидан хавотир билдирди.

Нашрга кўра, Дуров Эрон ҳудудида истиқомат қилмайди, шу боис Эрон расмийлари уни қандай қилиб жавобгарликка тортиши тушунарсиз.

Дуровнинг ўзи Twitter’даги саҳифаси орқали бу фактдан ҳайратдалигини билдирди. Унинг фикрича, Эрон ҳукуматининг душманлик кайфияти бошқа сабабга эга.

Дуров Telegram жамоаси ҳар куни экстремистик контентга эга минглаб каналларни блоклашини таъкидлаб ўтди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Эронда Telegram асосчисига қарши террорчилар ва наркодилерларга ёрдам бериш айблови билан жиноий иш очилди