11:09 / 28.09.2017
5 282

Цукерберг Трампнинг Facebook унга душманлиги ҳақидаги гапига жавоб қилди

Цукерберг Трампнинг Facebook унга душманлиги ҳақидаги гапига жавоб қилди
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг Facebook унга нисбатан душманларча сиёсатни олиб бораётгани ҳақидаги танқидига жавоб қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Трамп айтишича, Facebook унга қарши экан. Либераллар айтишича, биз Трампга сайловда ғолиб чиқишга ёрдам берганмиз. Иккала томон ҳам ўзларига ёқмаган ғоялар ва контент учун хафа бўлмоқда. Барча ғоялар учун очиқ платформани бошқариш мана шунақа бўлади», — деб ёзди Цукерберг Facebook’даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШдаги сўнгги президент сайловлари «номзодларнинг жамоатчилик билан мулоқотининг асосий усули интернет бўлган биринчи сайловлар» бўлган.

«Сайловлардан кейин мен Facebook’дан овоз бериш якунларига таъсир қилиш учун фойдаланиш — жиннилик деб айтдим. Бу камситиб гапириш бўлган экан, бу гапларимдан афсусдаман», — дея хулоса қилди Цукерберг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Цукерберг Трампнинг Facebook унга душманлиги ҳақидаги гапига жавоб қилди