15:46 / 28.09.2017
4 890

Бутун дунё бўйлаб мобил операторлар 2G тармоқларини ўчирмоқда

Бутун дунё бўйлаб мобил операторлар 2G тармоқларини ўчирмоқда
Сентябрда Янги Зеландиянинг 2degrees операторининг эски тугмали телефондан фойдаланувчи абонентларига телефонларини алмаштириш сўрови билан хабарномалар кела бошлади, деб ёзади TJournal. Агар улар шундай қилмаса, 2018 йил баҳорида уларнинг эски телефонлари шунчаки бефойда бўлиб қолади: компания 4G’ни ривожлантириш фойдасига 2G-тармоқлардан воз кечади.

2degrees’нинг қарори умумий тренднинг бир қисмига айланди: бутун дунё бўйлаб операторлар эскирган стандартдан воз кечмоқда, шу туфайли эски телефонлардан энди қўнғироқ қилиш ва SMS ёзиш мумкин бўлмайди. Аммо Россияда ҳозирча ҳеч ким 2G’ни ўчирмоқчи эмас, дейилади хабарда.

Эски стандартлардан биринчи бўлиб японлар воз кечишни бошлади. 2008 йилда бошлаб, тўрт йилдан кейин Япония 2G-тармоқлар қўллаб-қувватланмайдиган биринчи мамлакатга айланди. Ўн йил ичида технология Буюк Британия, Таиланд, Канада, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда бир неча ўнлаб операторлар томонидан ўчириб қўйилди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бутун дунё бўйлаб мобил операторлар 2G тармоқларини ўчирмоқда