12:45 / 29.09.2017
6 328

Спортдаги оламшумул кашфиёт

Спортдаги оламшумул кашфиёт
Роботларнинг янги асри бошланганидан буён инсонларнинг оғир юки енгиллашиб бормоқда. Яқинда янги FORPHEUS деб номланган мураббий робот (спорт мураббийси) яратилди, деб ёзади Даракчи нашри. FORPHEUS спорт соҳасида яратилган дастлабки робот бўлганлиги учун “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилди.

FORPHEUS роботи тажрибадан ўтказилганда ақлбовар қилмас натижа берди. Робот теннис мураббийси сифатида 1 ой мобайнида кузатилди ва унга энг мушкул вазифалар юкланди. FORPHEUS роботи буларни осонлик билан енгиб ўтди. Робот тезкор ҳаракат қилиш, яъни сониясига 80 тагача ҳаракатланиш ва олдиндан башорат қилиш имкониятига эга. Бу ҳозирча энг тезкор робот бўлиб қолмоқда. Ундан футбол мураббийси сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.

Алекс РЕМАКС, робот яратувчилардан бири:
— Биз одамлар билан роботлар ўртасидаги алоқаларни меъёрлаштириш учун янги технология зарур, деб ўйладик. Одамлар роботлар билан дўстлашишлари ва ўзаро мулоқот қилишлари мумкин. Бу кашфиётни эса янги асрнинг оламшумул янгилиги, дея бемалол айтиш мумкин. Бу роботдан яқин келажакда барча фойдаланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Спортдаги оламшумул кашфиёт