08:09 / 01.10.2017
6 215

Дубайда учиб юрувчи таксилар пайдо бўлади (Фото+видео)

Дубайда учиб юрувчи таксилар пайдо бўлади (Фото+видео)
Дубай бутун дунёни ҳайратлантиришда давом этмоқда. Замонавийликни акс эттурувчи бу шаҳарда яқин вақтлар ичида учиб юрувчи дрон-таксилар пайдо бўлиши мумкин.

Манбада айтилишича, душанба куни Дубай шаҳри расмийлари иштирокида илк учиб юрувчи таксилар тақдимоти бўлиб ўтган. Улар ҳозирча синовдан ўтказилмоқда ва яқин вақтлар ичида шаҳарда пайдо бўлиши мумкин.

Агар синовлар муваффақиятли ўтса, Дубай учувчи таксилар ҳаракатланадиган дунёдаги биринчи шаҳарга айланади. Ўзига хос дрон-таксилар Германиянинг «Volocopter» номли дрон ишлаб чиқарувчи корхонасида тайёрланган. У ҳеч қандай ёқилғисиз, батарея билан ишлайди. Kun.uz маълумотига кўра, дрон-таксининг тепа қисмига 18та «қанот» ўрнатилган. Биринчи синовда такси осмонга 200 метргача кўтарилган.

Германия корхонаси билан биргаликда Дубайдаги бу лойиҳани амалга ошириш учун АҚШ ва Европанинг яна 12та корхонаси кураш олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, шаҳардаги катта тирбандлик вақтида фойдаланиши кутилаётган таксиларни кутиш ва чақириш учун смартфонлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Телефондаги махсус дастур орқали мижоз ўзига яқин ҳудудда бўлган таксини чақириши мумкин.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дубайда учиб юрувчи таксилар пайдо бўлади (Фото+видео)