Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 3 та йўналишли автобусда Wi-Fi Bus лойиҳаси доирасида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматига таяниб “Terabayt.uz” хабар берди.
Эндиликда бепул Wi-Fi'дан 2-сонли, 38-сонли ва 72-сонли автобус йўловчилари фойдаланишлари мумкин. Унга қандай уланади?
Исталган мобиль қурилма ёрдамида Uzmobile-Wi-Fi тармоғидан кириш мумкин бўлган Wi-Fi'ни танлаб, 9432 (Uzmobile абонентлари учун) қисқа рақамига ёки +99895 146-94-34 (бошқа мобиль операторлар абонентлари учун) рақамига хоҳлаган бирор белгини SMS тарзида юбориш керак.
Интернет тезлиги қанча бўлиши маълум эмас.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарида қайд этилишича, фойдаланувчиларда бепул Wi-Fi орқали фақатгина Ziyonet.uz порталига кириш имконияти бор.
Йил сўнггига қадар яна 50 та йўналишли автобусларда бепул интернет тармоғини жорий этиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди