16:50 / 05.10.2017
5 184

Google дунёдаги энг юпқа хромбук — Pixelbook’ни тақдим этди

Google корпорацияси тақдимотида ҳам ноутбук, ҳам планшет сифатида фойдаланиш мумкин бўлган «дунёдаги энг юпқа» хромбук тақдим этилди. Қурилма сенсорли экран ҳамда Pixebооk Pen стилусига эга. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Google дунёдаги энг юпқа хромбук — Pixelbook’ни тақдим этди
Гаджетнинг қалинлиги 10 миллимет бўлиб, унинг оғирлиги 1 килограммга тенг.

«Бу планшет сифатида фойдаланишда қулай бўлган биринчи алмашувчан ноутбукдир», — дейди компания вакили.

Хромбук экранининг диагонали Quad HD LCD дислейи билан 12,3 дюймни ташкил этади.

Қурилма Core i5 ва i7 процессорларига асосланган бўлиб, 16 Гб тезкор хотирага ва 512 Гб ички хотирага эга.

Ишлаб чиққарувчининг таъкидлашича, Pixelbook бир марта қувват олган ҳолда 10 соат ишлай олади. 10 дақиқа қувватлантиришда ҳам қурилма анча вақтга қадар ишлаши мумкин.

Гаджетнинг нархи АҚШ ҳудудида 999 долларни ташкил этади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google дунёдаги энг юпқа хромбук — Pixelbook’ни тақдим этди