12:39 / 08.10.2017
6 471

Катта адрон коллайдери «юбилей»ни нишонлади: Зарраларнинг 10 000 000 000 000 000 маротаба тўқнашуви юз берди

Катта адрон коллайдери «юбилей»ни нишонлади: Зарраларнинг 10 000 000 000 000 000 маротаба тўқнашуви юз берди
Катта адрон коллайдери антиқа «юбилей»ни нишонлади — унда зарраларнинг 10 квадриллион маротаба тўқнашуви юз берди. Бу юқори энергия тезлатгичлари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади, дея хабар беради «РИА Новости».

CERN матбуот хизматига кўра, катта адрон коллайдери иккинчи йилдан бери ўзи учун янги тартибда ишламоқда: протон зарралари олимлар «янги физика» изларини топишга уринаётган 13 ТеВли энергия билан тўқнаштирилмоқда.

Қурилманинг шу йил май ойида янгилангани коллайдер ичидаги тўқнашувлар сонини кескин оширди ва илмий маълумотлар тўпланишини тезлаштирди.

Янги тартибда атиги икки ҳафта ишлаш давомида коллайдер фаолиятининг олдинги 6 йили давомида йиғилган ҳажмда маълумотлар тўпланди. Бу эса ўз навбатида юқорида келтирилган рекорд даражани қайд этиш имконини берди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Катта адрон коллайдери «юбилей»ни нишонлади: Зарраларнинг 10 000 000 000 000 000 маротаба тўқнашуви юз берди